Саидов ва Лавров учрашувида АЭС масаласи муҳокама қилинмади — манба
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манба Kun.uz билан суҳбатда АЭС қурилиши бўйича Россия билан деярли келишувга эришилгани ҳақидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
22 май куни Москвада учрашган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонда АЭС қурилиши масаласини кўриб чиқмаган. Бу ҳақда Kun.uz'га Ўзбекистон ТИВдаги манба маълум қилди.
“Бу масалада ҳозирча ҳеч қандай келишув имзоланмаган, суҳбатда ҳам [АЭС масаласини] фақат Россия томони гап орасида айтиб кетди, холос”, деди исми сир қолишини сўраган вазирлик расмийси.
Аввалроқ, РФ ТИВ бу учрашув олдидан тарқатган ахборотида Ўзбекистон ҳудудида Россия томонидан лойиҳалаштирилган АЭС бўйича бош шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув гўёки “юқори даражада тайёр” эканини иддао қилганди.
Бу – Россия томонидан АЭС бўйича келишув деярли тайёр, дейилаётган биринчи ҳолат эмас. РФ расмийлари йиллардан буён кўплаб мулоқотларда Ўзбекистон томонини АЭС бўйича келишувни тезроқ имзолашга шошириб келади.
2020 йил декабр ойида Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев атом электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шартнома “деярли тайёр ҳолатга келтирилган”, фақат техник жиҳатлари қолди, деган эди.
“ЎзАтом” агентлиги эса рус элчисининг гапларини рад қилиб, ҳали келишувга эришилмагани маълум қилган. “Шартномани муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда музокара позициялари ишлаб чиқилган ва ҳимоя қилиб келинмоқда”, – дея баёнот берган “ЎзАтом” агентлиги.
Мавзуга оид
15:24
“Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди” — БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик
18:22 / 22.12.2024
Японияда АЭСлар яқинига радиоактив зарралардан ҳимоя қилувчи палаткалар жойлаштирилади
09:50 / 13.12.2024
“Муҳожирларимиз ҳар қанча камситилса ҳам, ТИВдан садо йўқ” — хориждаги ватандошларни ким ҳимоя қилади?
11:08 / 10.12.2024