Ўзбекистон | 13:31 / 29.05.2023
11628
1 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Тошкентда элчихоналар иштирокида хайрия фестивали ўтказилди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 20 дан ортиқ элчихона вакиллари иштирокида “XIX маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали” бўлиб ўтди. Kun.uz мухбири мазали фестивалдан фотожамланма тақдим қилади.

27 май куни бўлиб ўтган тадбирда элчихона вакиллари ўз мамлакатларининг таомларини, шу жумладан, миллий ошхоналарига мансуб бўлган экзотик лаззатларни фестиваль иштирокчиларига тақдим қилишди. Дунёнинг турли халқлари миллий мусиқа ва либослари ҳам намойиш этилган фестиваль меҳмонлар учун очиқ бўлди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ушбу фестивал “Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали” хайрия тадбири бўлиб, унда миллий таомларни сотиш ва ҳомийлар ажратган маблағларнинг барчаси “Мурувват” болалар уйларига ўтказилади.

Мавзуга оид