Жаҳон | 12:13 / 31.05.2023
10838
1 дақиқада ўқилади

Белгородда болаларни чегараолди ҳудудларидан эвакуация қилиш бошланди

Россиянинг Белгород вилоятида Шебекино ва Грайворон шаҳар округларидан болаларни эвакуация қилиш бошланди. Губернатор Вячеслав Гладков ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, 31 май куни Воронежга 300 кишилик биринчи гуруҳ жўнатиш режалаштирилган.

Фото: Telegram / vvgladkov

Вилоят раҳбари, шунингдек, кечаси Шебекинога «Град» тизимларидан «катта зарба берилгани»ни айтди. Тўрт киши жароҳат олган, камида бир фуқаронинг аҳволи оғир. Саккизта кўп хонадонли ва тўртта хусусий уй, бир мактаб ва иккита маъмурий бино, шунингдек, 12 та автомобилга зарар етган.

Шебекинони ўққа тутиш бир неча кундан бери давом этмоқда. 22 май куни Украинадан диверсия гуруҳи Грайворон туманига кириб келди. Ҳужум учун жавобгарликни «Россия кўнгиллилар корпуси» ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид