Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 2 та енгил автомобил ва электробус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилган.
Жорий йилнинг 5 июн куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели - Глинка кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Lacetti, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Malibu-2 ва 1970 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Yutong электробуси иштирокида тўқнашув кузатилган.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, Lacetti светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан ҳаракатланиб, Malibu-2 автомобилига урилган, Malibu эса бошқарувни йўқотиб, 81-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong электробуси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:37
Хатирчида пойга ўйнаб, 9 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди
07:45 / 25.12.2024
Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи жароҳатланди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024