Жаҳон | 19:04 / 13.06.2023
11993
1 дақиқада ўқилади

Жорж Сорос ўз бизнес империясини бошқаришни ўғлига топширди

25 миллиард доллар бойликка эга 92 ёшли молиячи ўғли бунга лойиқ эканини айтди.

Фото: Reuters

Америкалик миллиардер ва филантроп Жорж Сорос ўзининг 25 миллиард долларлик бизнес империясини бошқаришни 37 ёшли ўғли Алексга топширди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Якшанба куни Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида 92 ёшли молиячи ўғли бунга лойиқ эканини айтди.

Алекс Сорос — Жоржнинг беш фарзандидан биридир, у Нью-Йоркда ўсган ва Берклидаги Калифорния университетида тарих фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Ўтган йил декабрь ойида у Сороснинг асосий лойиҳаси - «Очиқ жамият» жамғармасини бошқара бошлади, шунингдек, Америка сиёсий партияларининг молиялаштириш лойиҳаларини мувофиқлаштирди.

Қайд қилинишича, энди Алекс Сорос бошчилигидаги «Очиқ жамият» фонди матбуот эркинлигини қўллаб-қувватлаш, адлия тизимини ислоҳ қилиш, қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва либерал сиёсатчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Ушбу мақсадда дунёнинг 120 та давлатида ҳар йили бир ярим миллиард долларга яқин маблағ сарфланади.

Мавзуга оид