Дунёдаги энг қиммат бренд номи маълум бўлди
Американинг Apple компанияси кетма-кет иккинчи йил дунёдаги энг қиммат бренд бўлди.
Смартфонлар, компьютерлар ва бошқа технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи Американинг Apple корпорацияси кетма-кет иккинчи йил дунёдаги энг қиммат бренд бўлди.
Kantar тадқиқот компанияси таҳлилчилари томонидан тузилган Brandz Top 100 глобал брендлар рейтингига кўра, компания брендининг умумий капиталлашуви 2023 йилда 7 фоизга камайди ва 880 миллиард долларни ташкил этди. Корпорация қиймати 67 миллиард долларга камайди ва 947 миллиард долларни ташкил қилди. Шундай бўлса-да, Apple энг қиммат бренд мақомини сақлаб қолди.
Қайд қилинишича, Apple бренд капиталлашуви кўрсаткичлари пасайган ягона компания эмас. Дунёдаги юзлаб энг қиммат брендларнинг умумий қиймати йиллик ҳисобда бирданига 20 фоизга, яъни 6,9 триллион долларгача камайган.
Рейтингда иккинчи ўринни Американинг яна бир компанияси – Google эгаллади. Йил давомида унинг бренди капиталлашуви 30 фоизга камайиб, 577,7 миллиард долларни ташкил қилди. Юқори учликдан Microsoft трансмиллий компанияси (-18 фоиз, 501,9 миллиард доллар) ҳам жой олди.
Энг қиммат брендларнинг юқори ўнталигидан Amazon, Mcdonald’s, Visa, Tencent, Luis Vuitton, Mastercard ва Coca-Cola ҳам жой олган.
Мавзуга оид
17:12 / 20.12.2024
Google қидирувида «Калмар ўйини»ни ўйнаш имконияти пайдо бўлди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
16:42 / 16.12.2024