Ўзбекистон | 18:26 / 15.06.2023
14788
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда дарахт кесган фермерга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди

83 та дарахтни қўпориб ташлаган фермерга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги «Расулбек» фермер хўжалиги ҳудудида дарахтлар кесилишига оид ҳолат вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, ҳудудда 83 туп ҳар хил турдаги дарахт қўпорилган, 3 туп дарахт ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланган. 

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани суди томонидан кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, фермер хўжалиги раҳбари Б.А.га Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисмига асосан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 

Шунингдек, судланувчи томонидан ўсимлик дунёсига етказилган 193,8 миллион сўм миқдоридаги зарар қопланиши шартлиги белгиланди.

Мавзуга оид