Жамият | 20:04 / 16.06.2023
22389
3 дақиқада ўқилади

Абдушукур Хамзаев Сурхондарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашди

Айни пайтда мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий воқеа – 2023 йил 9 июлда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилмоқда. 

Фото: Ўзбекистон Экологик партияси

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Абдушукур Хамзаевнинг мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашувлари кенг қамровда бўлиб ўтмоқда. 

Бугун президентликка номзод Абдушукур Хамзаев Сурхондарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.

Президентликка номзод А.Хамзаев сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури асосий йўналишлари билан таништирар экан, унда мақсад қилинган режалар юртимизнинг қатор ҳудудлари каби бевосита Сурхондарёда юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш, экологик хавфсизликни таъминлашга ҳам бевосита дахлдор экани, вилоят аҳолисининг экологик ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, номзод сайловолди дастури партиянинг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг ҳолда ишлаб чиқилиб, унда мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, “яшил” иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолимизнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда фаровон жамиятни барпо этиш

Жумладан, номзод сайловолди дастурида аҳолининг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

Давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган “Барқарор экологик ривожланиш стратегияси” ишлаб чиқилади.

Яна бир муҳим масала: экология соҳасидаги тарқоқ қонунчилик ҳужжатларини кодификация қилиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тартиби ва талаблари ягона соҳавий кодекслар жумладан, Экология кодекси, Сув кодекси, Ўрмон кодексида мустаҳкамланади.

Шаҳарлар Бош режаларини тузишда уларда яшил майдонлар камида 30 фоизни ташкил этиши, янги турар жойлар қурилишида “яшил зоналар” аҳолининг сонига мутаносиб равишда бўлиши зарурлиги талаби қонунчиликда белгиланади.

Яшил ҳудудлар, тоғ ёнбағирлари, дарё ва кўллар соҳилларидаги ҳар қандай қурилишлар экологик экспертиза ва жамоатчилик назоратидан сўнг амалга оширилиши таъминланади;

Хавфли чиқиндилар, тиббиёт ва биологик ҳамда қурилиш чиқиндиларини бошқариш ва қайта ишлашни тартибга солувчи “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади.

Биологик хилма-хиллик ва экотизимларни сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари муҳофазасини кучайтириш мақсадида тегишли қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилади.

Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан президентликка номзодга мурожаат қилди ва вилоятни янада ривожлантириш борасида ўз таклифларини билдирди.

 Facebook |Instagram | Web site | You Tube

Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати

Мавзуга оид