Ўзбекистон | 08:21 / 19.06.2023
7510
1 дақиқада ўқилади

Чимён тоғи тепасида соғлиғи ёмонлашган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Соғлиғи ёмонлашган фуқаро Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландлигидан махсус қутқарув анжомлари ёрдамида пастга олиб тушилган.

Фото: ФВВ

Чимён тоғига чиқиб, тўсатдан соғлиғи ёмонлашган фуқарога ФВВ ходимлари томонидан ёрдам берилди.

17 июнь куни соат 11:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига сайр қилиш мақсадида борган 3 нафар фуқародан бирининг кутилмаганда соғлиғи ёмонлашгани ва уларга зудлик билан ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. 

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида соғлиғи ёмонлашган фуқаро Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландлигидан махсус қутқарув анжомлари ёрдамида пастга соғ-саломат олиб тушилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Мавзуга оид