Ўзбекистон | 08:59 / 30.06.2023
14943
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди

Ҳар йили олий таълимни минглаб талабалар тамомлашади. Яхшироқ иш излаш, у ерда адаптация вақтини ўтказиш, соҳавий кўникмаларни ўзлаштиришга йўқ деганда яна 1 йил керак бўлади. Хўш, уларни таълим даврининг ўзидаёқ амалиётчи қилиш мумкинми? Ҳа мумкин. Туронбанкнинг ёшлар билан ишлаш бўйича уникал лойиҳалари бунинг яққол тасдиғидир. Кеча келган талаба – бугун катта бир офиснинг раҳбари.

Молия ва иқтисодиёт йўналишидаги иккинчи ҳамда учинчи босқич талабаларини махсус тест синовлари асосида ишга жалб этиш амалиёти 2018 йилдан бошланган эди:

“Бу лойиҳани йўлга қўйганимизда республикамизда фаолият юритаётган 26 та молия-иқтисод йўналишидаги ОТМга юқори кўрсаткичлар билан ўқишга қабул қилинган талабалар рўйхатини олиб, математика, инглиз тили ва мантиқ фанларидан синовдан ўтказиб ишга қабул қилишни бошлагандик. Бугунги кунда шундай иқтидорли талабалар сони 400га етди. Шундай ёшлардан 100 нафари бугун банкда турли даражадаги раҳбар лавозимларда фаолият юритишяпти”, - деди “Туронбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова.

Туронбанк томонидан ёш банкирларга берилган бу имконият натижасида уларнинг орасидан раҳбарларни тайёрлаш, “социал лифт” тизимини қўллашга эришилган. Яъни айни вақтда банкда меҳнат қилаётган 525 нафар ёшларнинг салкам 100 нафари Бошқарув раиси ўринбосаридан, департамент директори, бошқарма ва бўлим бошлиғи лавозимларига қадар кўтарилган.

Мана масалан эндигина 25 ёшни қаршилаган Фахриддин Маҳмудов юқоридаги фикримизнинг яққол тасдиғидир. “Ёшларга яратиб берилаётган имкониятларни эшитиб мен ҳам 2020 йили “Туронбанк” АТБга ўз маълумотларимни тақдим этдим. Синовлардан муваффақиятли ўтганимдан сўнг эса ҳеч қандай ортиқча муаммоларсиз ишга қабул қилиндим дейди, қаҳрамонимиз.” 2 йил давомида молия муассасасининг турли бўлинмаларида юрист сифатида ишлаган Фахриддинга 2023 йил омадли келди ва у банк бошқарувининг ишончи билан “Туронбанк” АТБ Юридик департамент директори лавозимига тайинланди.

Ёшлар масаласи бўйича банк стратегиясининг энг муҳим яна бир йўналиши бу – салоҳиятли кадрлар захирасини яратишдир. Айни шу мақсадда тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб “Туронбанк стипендияси” лойиҳасига қўл урилган. Аҳамиятлиси бунинг ортидан 100 нафар талаба учун стипендия жорий этилиб, ишга қабул қилинишлари кафолатланган.

Ҳаётхон Муҳаммаджонова дипломатия университетига ўз кучи билан кириб бугун “Туронбанк стипендияси”га эга бўлган ва оиласига ҳеч қандай юки тушмай ҳозирнинг ўзидаёқ банкда амалиётни бошлаб юборган.

“2022-2023 ўқув йилида университетга юқори балл билан кирган талабалар сафида тестдан ўтдим. Туронбанк стипендианти бўлиб қабул қилиндим. Бу лойиҳага кўра, менга 4 йиллик шартнома пули тўлаб берилади. Бундан ташқари ҳар ойда бизга стипендия ҳам ажратилади. Мен “5”лик стипендия оламан. Вақтимни ишлашга эмас, ўқишга ва илм олишга қаратаман. Кўп жойда талабаларни, айниқса 1-курсда таҳсил олаётганларни амалиётга қабул қилишмайди. Аммо банкда бизга ҳаммасини ўргатиб тайёрлаб келишмоқда”.

Малакали кадрлар тайёрлаш тизимини комплекс ривожлантиришга қаратилган бу каби лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга ошиши учун “Туронбанк” АТБ олийгоҳларда махсус ўқув экспериментал база сифатида “Смарт ўқув хоналар”ни ҳам йўлга қўйган. У орқали банкнинг етук мутахассислари молия ва иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун очиқ дарслар ташкил этиб, амалиётдаги иш услублари билан уларни яқиндан таништиришмоқда. Бу назария ва амалиётнинг ижобий уйғунлашишига катта ҳисса қўшяпти десак муболаға бўлмайди.  

Яна бир амалиятли жиҳати, банк ёшлари орасида спортни янада оммалаштириш мақсадида халқаро гроссмейстер, 44 – шахмат олимпиадаси ғолиби ва “Ўзбекистон ифтихори” медали соҳиби Жаҳонгир Воҳидов билан ўзаро ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилганидир. Таниқли спортчи Туронбанкнинг бренд – элчиси яъни амбассадори сифатида фаолият бошлаган.

Туронбанкнинг талабаларни ишга қабул қилиш лойиҳаси шунчаки дастур эмас; бу ёш шахслар учун ҳаётни ўзгартирувчи имкониятдир. Бу уларга ўз келажагини шакллантириш, амалий кўникмаларга эга бўлиш ва банк оламига муносиб ҳисса қўшиш имконини беради.

Туронбанк: банк мутахассисларининг янги авлодини яратмоқда!

 Реклама

Мавзуга оид