Жаҳон | 11:24 / 03.07.2023
8878
2 дақиқада ўқилади

Минск хорижий ОАВга "нодўстона ҳаракатлар" учун тақиқ билан таҳдид қилди

Беларусда хорижий оммавий ахборот воситаларининг ишлашини тақиқлаш бошқа давлатларнинг Беларус оммавий ахборот воситаларига нисбатан "нодўстона хатти-ҳаракатлари" содир бўлган тақдирда юз бериши мумкин, дейилади Лукашенко имзолаган ҳужжатда.

Фото: Colourbox

Беларус ҳукумати мамлакатда хорижий оммавий ахборот воситалари фаолиятини тақиқлаш имконини яратди. Республика раҳбари Александр Лукашенко тегишли қонунни имзолади, дея хабар беради расмий Минск 1 июл, шанба куни.

Ўзгаришлар Беларус оммавий ахборот воситаларига нисбатан "хорижий давлатлар томонидан душманлик ҳаракатлари содир бўлган тақдирда" Беларусда хорижий оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини тақиқлаш имконини беради. Бундан ташқари, Минск оммавий ахборот воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ва интернет-ресурсларга, шу жумладан маълумотларга киришни чеклаш учун асослар рўйхатини кенгайтирди. Беларус ҳукумати ўз ҳаракатларини “медиа соҳасида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш механизмларини” такомиллаштириш нияти билан изоҳлади.

2020 йил август ойида Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтди, шундан сўнг МСК 80 фоиздан кўпроқ овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонганини эълон қилди. Сайлов куни мамлакатда бир неча ой давом этган оммавий норозилик намойишлари бошланди. Чиқишлар хавфсизлик кучлари томонидан бостирилди.

2021 йилнинг ёзида расмий Минск бир неча юзлаб интернет ресурсларини экстремистик деб тан олди.

Мавзуга оид