Ўзбекистон | 08:18 / 03.07.2023
68329
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилиши маълум бўлди

Бу йил Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олди.

Ўтган йилнинг декабр ойида президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Кейинчалик, жорий йилнинг 20 апрел куни давлат раҳбари янги фармони билан юқоридаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритди.

Ушбу ҳужжатга кўра, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 сентябр (шанба) қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

Шу тариқа, сентябр ойида ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади:

- 2023 йил 1 сентябр (жума) - дам олиш куни;
- 2023 йил 2 сентябр (шанба) - олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2023 йил 3 сентябр (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни.

Мавзуга оид