Ўзбекистон | 08:34 / 06.07.2023
3135
1 дақиқада ўқилади

ОИИБ Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги лойиҳалар учун 415 млн доллар ажратди

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Людгер Шукнехт билан учрашди.

Фото: Dunyo

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

Энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, транспорт ва тиббиёт каби йўналишларда умумий қиймати 2,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 13 та лойиҳани ўз ичига олган ОИИБнинг Ўзбекистондаги жорий инвестиция портфели ҳажмининг ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. 2023 йил март ойидан буён банк томонидан энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида давлат кафолатисиз 415 миллион доллари миқдоридаги 3 та кредит линияси маъқулланди.

Людгер Шукнехт Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ОИИБ ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва ўзаро муносабатларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Мавзуга оид