Ўзбекистон | 18:39 / 13.07.2023
8671
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистондан Қирғизистонга 7 тонна носвой олиб кирган шахс ушланди
Носвой Ўзбекистоннинг Чўнғара анклавидан Қирғизистон ҳудудида сотиш мақсадида ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб, ноқонуний олиб кирилган.
Қирғизистоннинг «Айдаркен» отряди чегарачилари божхоначилар билан ҳамкорликда чегарадан ноқонуний равишда товар олиб ўтиш ҳолатини аниқлади.
Қайд қилинишича, Э.У. бошқарувидаги «КамАЗ» юк автомобилида 7 тонна носвой бўлган.
Чегарачиларнинг маълум қилишича, носвой Ўзбекистоннинг Чўнғара анклавидан Қирғизистон ҳудудида сотиш мақсадида ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб, ноқонуний олиб кирилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва юк қўшимча тергов ўтказиш учун божхоначиларга топширилган.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024