Ўзбекистон | 13:01 / 15.07.2023
8727
1 дақиқада ўқилади
Оқтошда шаршара яқинида йиқилиб, тан жароҳати олган аёл қутқарилди
Айни вақтда аёлнинг умумий аҳволи яхши.
Кеча, 14 июль куни соат 12:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига шаршара яқинида йиқилиб, тан жароҳати олган аёл ҳақида хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, Бўстонлиқ тумани «Оқтош» МФЙ ҳудуди Қорақия тоғидаги шаршара яқинида дам олиш учун борган 64 ёшли аёл ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олган ва шу сабабли юра олмаган.
Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан аёл хавфсиз жойга олиб тушилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Маълум қилинишича, айни вақтда аёлнинг умумий аҳволи яхши.