Ўзбекистон | 08:37 / 17.07.2023
15027
1 дақиқада ўқилади

Бухорода браконьер экология инспекторига ўқ узди

Браконьерлардан 2 дона ов қуроллари холислар иштирокида олиб қўйилди.

Фото: Экология ва иқлим вазирлиги

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман Экология бўлими бошлиғи, инспектор Мирали Ҳожиев хизмат вақтида яраланди.

Экология вазирлиги хабарига кўра, инспектор Қоровулбозор ҳудудида ноқонуний ов қилинаётганидан хабар топган. Ҳолатга чек қўйиш мақсадида воқеа жойига борганида эса браконьер томонидан ўқ узилиши натижасида қўлидан яраланган. Браконьер воқеа жойидан яширинган.

Бош прокуратура хабарида айтилишича, текшириш давомида ов қилиш мақсадида келган ва ушбу қилмишни содир этган шахслар аниқланган. Улардан 2 дона ов қуроллари холислар иштирокида олиб қўйилган. 

Қоровулбозор тумани экология бошлиғи олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид