Жаҳон | 08:30 / 17.07.2023
30853
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Қрим кўпригида портлашлар содир бўлди

Кўприкнинг оралиқ қисмларидан бири қулаб тушгани айтилмоқда. 2 киши ҳалок бўлган, бир киши яраланган. Кўприк устида машиналар ҳаракати тўхтатилган.

Фото: Getty Images

Қрим кўпригида портлашлар содир бўлди. Айни вақтда кўприкда ҳаракатланиш тўхтатилган, Краснодар ўлкасидан кўприкка кириш қисмида улкан тирбандлик юзага келган.

Baza Telegram-канали кўприкнинг оралиқ қисмларидан бири қулаб тушгани ва дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлгани, яна бир киши жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда. 

Қрим раҳбари Сергей Аксёнов «Қрим кўприги орқали саёҳат қилишдан тийилишга ва хавфсизлик нуқтайи назаридан янги ҳудудлар орқали муқобил қуруқлик йўлини танлашга» чақирган. 

Унинг сўзларига кўра, кўприкда «145-устунли ҳудудда фавқулодда вазият юзага келган».

  • 2022 йил 8 октябр куни эрталаб соат 6 да юк машинаси Таман яримороли томондан Қрим кўпригининг автомобил қисмида портлаб кетганди. Айни вақтда, Краснодар ўлкаси томон ҳаракатланаётган кўприкнинг темирйўл қисмида бўлган поездда еттита ёнилғи баки ёниб кетган. 
  • Кўприкнинг иккита автомобиль қисми қулаб тушди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди. Россияда ҳодиса натижасида теракт бўйича иш қўзғатилган.

Мавзуга оид