WP: Махсус техника етишмаслиги Киев қарши ҳужумини кечиктирмоқда
Россия мудофааси олдидаги мина майдонларининг зичлиги Украина қўмондонлигини стратегияни ўзгартиришга мажбур қилди. Қўшинлар ёриб ўтиш учун зирҳли транспорт воситаларидан фойдаланиш ўрнига, пиёда олға силжимоқда, деб ёзади WP.
Украинанинг қарши ҳужуми секин кетмоқда, чунки Россия позициялари олдидаги ҳудудлар миналанган, Украина ҳарбийларида миналардан тозалаш учун махсус техника етишмайди. Бу ҳақда Американинг The Washington Post (WP) газетаси 15 июль, шанба куни ёзган.
Нашр Украина ҳарбий хизматчиларининг сўзларига таянган, унга кўра «Украина шарқи ва жанубидаги жанг майдони кўп қисмларида тахминан бир ой олдин бошланган қарши ҳужумга узоқ тайёргарлик россияликларга вақт берди. Россияликларнинг асосий таянч пунктлари олдида танкка қарши ва пиёда аскарларга қарши миналар бор. Ҳозиргача улар Украина қўшинларининг олдинга силжишини муваффақиятли ушлаб турди.
Миналар майдонларининг чуқурлиги ва зичлиги Запорижжя фронти жанубий қисмида алоҳида қийинчиликлар туғдирмоқда, у ерда россияликлар Украина қўшинларининг Россия чегарасини Қрим билан боғловчи ҳудуд орқали қуруқликдаги йўлини бузиш учун олдинга силжишини кутган, деб ёзади WP.
Бу, дея таъкидлайди нашр, Украина қўмондонлигини стратегиясини ўзгартиришга мажбур қилди. «Ғарб иттифоқчилари Украинага қарши ҳужум учун тақдим этган пиёда жанговар машиналари ва жанговар танклари ёрдамида ёриб ўтиш ўрнига, бўлинмалар аста-секин, пиёда олға силжимоқда», — дея таъкидлайди нашр.
Бошқалар сингари АҚШ агентлигига исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган юқори мартабали украиналик мулозимга кўра, Киев Украина ғарбий шерикларидан сўраган миналарни тозалаш ва муҳандислик ускуналари, шу жумладан MICLIC’нинг 15 фоиздан камини олган. Ушбу ускунанинг бир қисми, расмий сўзларига кўра, фақат июль ойининг биринчи ўн кунлигида келган.