Ўзбекистон | 10:51 / 22.07.2023
12735
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда туннел деворига урилган «Исузу»да ёнғин келиб чиқди

Содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Видеодан кадр

Бугун, 22 июль куни соат 03:20да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Резак» туннелида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Исузу» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, туннел деворига урилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса тоннелга бириктирилган масъул ходимлар томонидан аниқланиб, воқеа жойига «Қамчиқ» довонидаги ФВВ қутқарувчиларининг 13 нафари, 2та ёнғин-қутқарув экипажи ва қутқарув отрядидан 1та техника соат 03:22да етиб борган ва ёнғин соат 03:27да ўчирилган. 

Шундан сўнг соат 03:50да юк автомобили «Резак» туннелидан олиб чиқилиб, совитиш ишлари ўтказилган. «Исузу» автомобили юкхонасидаги жами 4,2 тонна юкнинг 95 фоиз маҳсулоти ёнғиндан сақлаб қолинган.

Содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга оид