Жамият | 20:36 / 24.07.2023
24122
1 дақиқада ўқилади

Хива буюм бозорида ёнғин чиқди 

Кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат дўконлари ёнган, ёнғин сабаби ҳали аниқланмаган. 

24 июль куни Хоразм вилояти, Хива шаҳри буюм бозорида ёнғин содир бўлди. 

Қайд қилинишича, «Сангар» маҳалласи, Элобод кўчасида жойлашган Хива буюм бозори худудидаги кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат дўконларида ёнғин чиққан. Бу ҳақда соат 17:42 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган. 

12 та ёнғин-қутқарув экипажи манзилга соат 17:50 да етиб бориб, ёнғинни қуршаб олган. 

Kun.uz манбаси берган маълумотга кўра, соат 20:00 ҳолатига ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда. 

Ёнғин кўлами ва етказилган зарар ҳақида маълумот берилмади.

Мавзуга оид