Ўзбекистон | 22:08 / 28.07.2023
8451
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентларга қалбаки ҳужжат билан қўлга тушиш оқибатлари санаб ўтилди 

Абитуриент тест топшириш учун қалбаки ҳужжатлардан фойдаланса нима бўлади? 

Фото: Kun.uz

Мазкур ҳолатда абитуриентга нисбатан кўриладиган бир қанча чоралар белгиланган. Жумладан: 

– aбитуриентлар ҳужжатларининг қалбакилиги аниқланса, абитуриент кириш имтиҳонларидан четлаштирилади;

– ҳужжатларнинг қалбакилиги абитуриент ўқишга кирганидан кейин аниқланса ўқишдан ҳайдалади;

– қалбаки ҳужжат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилинади. 

Шу билан бирга, Жиноят кодексига кўра, муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш, уларни сотиш БҲМ 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 

Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш эса БҲМ 25 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга оид