АҚШ сентябрда Киевга Abrams танкларини етказиб беришни бошлаши мумкин
Биринчи марта Abrams танкларини Украинага етказиб бериш муддати ҳақида аниқ маълумотлар пайдо бўлди, деб ёзади Politico. Унинг манбаларига кўра, август ойида биринчи партия қайта жиҳозлаш учун Германияга келади, сентябрда эса танклар Украина қуролли кучларига топширилади.
Американинг биринчи Abrams танклари Украинадаги жанг майдонида, катта эҳтимол билан сентябрда пайдо бўлади, деб ёзади Politico 28 июль, жума куни 6 манбага, хусусан, Пентагон ва АҚШ Конгрессидаги музокаралар жараёни билан таниш бўлган шахсларга таяниб.
Унинг суҳбатдошларига кўра, август ойида бир нечта Abrams’ни Германияга жўнатиш режалаштирилган, у ерда улар қайта жиҳозланади, шундан сўнг танкларнинг биринчи партияси Украинага юборилади. Айнан август ойида, Пентагон расмийларига кўра, Германиядаги Графенвёр ҳарбий базасида Украина ҳарбийлари учун 31 та ўқув танки бўйича тахминан 10 ҳафталик ўқув курси тугаши керак.
Politico таъкидлашича, биринчи марта Abrams’ни Киевга етказиб бериш муддати ҳақида аниқ маълумотлар пайдо бўлди: аввалроқ Пентагон украиналиклар бу танкларни «эҳтимол кузда» олишини билдирган эди.
Нашрнинг таъкидлашича, Украинага замонавийроқ M1A2 эмас, балки M1A1 русумидаги эски русумдаги машиналар юборилади, сабаби M1A2’ни етказиб бериш бир йил вақт олади. Шу билан бирга, улар энг нозик технологиялардан, жумладан, камайтирилган уранли зирҳлардан ҳам маҳрум бўлади.
Мавзуга оид
22:49 / 27.12.2024
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44 / 27.12.2024
Трамп илгари сураётган оммавий депортация 86 млрд долларга баҳоланмоқда
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024