Самарқанд вилоятида 4 та тарихий объектга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
Ургут туманидаги «Тўлқиртепа-1» археология ёдгорлигининг бир қисми махсус техникада ковлаб олинган, қолганлари эса қисман бузилган. Ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги «Тўлқиртепа-1» археология ёдгорлигига катта миқдорда зарар етказилгани маълум бўлди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, туманнинг Мингтепа маҳалласида жойлашган «Тўлқиртепа-1» археология ёдгорлигининг 163 метр куб ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олинган. Бунинг оқибатида тарихий объектга 4 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Шунингдек, туманнинг Қуйиқишлоқ маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид «Тешиктепа», Деҳқонобод маҳалласидаги «Қулқишлоқтепа-2» ва Огаҳий маҳалласидаги «Мозортепа» археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд сўм зарар етказилган.
Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратуранинг эслатишича, мазкур жиноий ишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Олдинроқ Бухорода 5 та тарихий ёдгорликка қарийб 300 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланганди.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024