Ўзбекистон | 16:48 / 01.08.2023
52317
2 дақиқада ўқилади

Тўра Боболов туманга ҳоким бўлди

У Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан кетганидан кейин Савдо-саноат палатасида ишлаётганди.

Фото: Янги Ўзбекистон

Тўра Абдиевич Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Янги Ўзбекистон нашри хабар бермоқда.

Тўра Боболов 1970 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

1994 йилдан 2003 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармасида турли лавозимларда ишлаган, 2003-2004 йилларда Сурхондарё вилояти Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, 2004-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2016-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи бўлган, 2017-2019 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.

2019 йил апрелида Сурхондарё вилояти ҳокимига айланган, 2022 йил декабрида ишдан олинган, 2023 йил февралида эса Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманига 2022 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келган Алишер Каримжонов президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестиция масалаларида ўтказилган йиғилишда ўндан ортиқ шаҳар ва туманлар ҳокимлари қаторида ишдан олинганди.

Мавзуга оид