Жаҳон | 08:57 / 01.08.2023
5226
1 дақиқада ўқилади

Украина Хорватия билан унинг портларидан фойдаланиш бўйича келишиб олди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба Хорватия ташқи ишлар вазири Гордан Грлич-Радман билан Украина озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти масаласини муҳокама қилди. 

Фото: qna

Кулебанинг сўзларига кўра, Украина ғалласини ташиш учун Дунай ва Адриатик денгизидаги Хорватия портларидан фойдаланиш бўйича келишувга эришилган.

Германиянинг Handelsblatt нашри маълумотларига кўра, 2022 йилда Дунай орқали ҳар ой 2,2 миллион тонна Украина ғалласи жўнатилган. Ҳозир унинг ҳажми 3 миллион тоннадан ошди. 

Аввалроқ Литва Россия «ғалла битими»ни узайтиришдан бош тортгач, Европа Иттифоқига Украина ғалласини экспорт қилиш учун Болтиқ денгизидаги портларидан фойдаланишни таклиф қилганди. 

Литва вазирларининг Еврокомиссияга йўллаган мактубида айтилишича, Болтиқбўйи портлари орқали йилига 25 миллион тонна ғалла ташилиши мумкин, бу эса уларни «Украина товарлари, жумладан, ғалла транзити учун ишончли альтернатив вариантга» айлантиради. 

Бундан ташқари, Литва вазирлари Европа комиссиясини Украина ва Полша чегараси орқали қуруқлик орқали ғалла ташишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди.

Мавзуга оид