Ўзбекистон | 18:15 / 07.08.2023
33668
1 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳар ИИБ бошлиғи ЙТҲда ҳалок бўлди

Унинг машинаси йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилгани айтилмоқда.

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида ички ишлар органи бўлим бошлиғи автофалокат оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

4 август куни Урганч–Хива йўлида Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Темур Йўлдошевга бириктирилган Lacetti хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд қилинишича, машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Оқибатда Темур Йўлдошев ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид