Ўзбекистон | 14:47 / 14.08.2023
24326
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

ЙТҲга ҳайдовчи йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Автомобилда бўлган йўловчи шифохонага ётқизилган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ

11 август куни соат 15:00 атрофида Тошкент вилояти Қибрай туманида Spark автомашинаси автоҳалокатга учради. Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобил йўлининг 10-километрида 18 ёшли ҳайдовчи М.З. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқарувида онасига тегишли Spark машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўл четидаги дарахтга урилган.

Бунга ҳайдовчи йўлнинг хавфли бурилиш қисмида (огоҳлантирувчи йўл белгилари мавжуд) рул бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.

Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган яна бир 18 ёшли йўловчи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мавзуга оид