Жаҳон | 08:28 / 15.08.2023
6394
2 дақиқада ўқилади

Шолц: «Шимолий оқим»даги диверсия ишини Германия суди кўриши керак

«Шимолий оқим»ни портлатиш бўйича иш Германия судига топширилиши керак, дейди Германия канцлери Олаф Шолц. Унинг таъкидлашича, қўпорувчилик учун жавобгар шахсларга «енгиллик» берилмайди. 

Фото: Reuters

Германия канцлери Олаф Шолц «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим-2» газ қувурларида содир этилган қўпорувчилик иши бўйича суднинг Германияда ўтказилиши тарафдори эканини айтди. «У ким бўлганини имкон қадар аниқлаймиз», деди у 14 август, душанба куни Потсдамдаги ўз сайлов округида қилган чиқишида. 

«Агар бизга (тергов натижаси) ёқмаса, даъводан воз кечмаймиз. Бу ерда ҳеч ким енгилликка умид қила олмайди», деб таъкидлади Шолц. Ҳужумлар ортида АҚШ ёки Буюк Британия тургани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, дея қўшимча қилди Германия канцлери. У Германия Бош прокуратураси томонидан тергов давом этаётганини таъкидлади. 

Немис ОАВ қувурларга диверсияни Украина билан боғлади 

Аввалроқ немис ОАВ тергов «Андромеда» енгил яхтаси портлашларга алоқадор бўлиши мумкин бўлган версияни ўрганаётгани ҳақида ёзган эди. Гап 6 сентябр куни Германиянинг Росток шаҳридаги портни тарк этган кичик фуқаролик кемаси ҳақида кетмоқда. Тергов хулосаларига кўра, яхта ҳам портлашлар содир бўлган ҳудудда бўлган. У денгизда тахминан икки ҳафта юрган ва портлашлардан бир ҳафта олдин Полшада тўхтаб ўтган.

Шу билан бирга, Германиядаги тергов, журналистларнинг фикрига кўра, экипаж яхтани ёлғон ҳужжатлар билан ижарага олганига амин. «Андромеда» билан алоқадор камида икки киши Украина фуқаролари ҳисобланади, деб ёзади журналистлар расмий тергов маълумотларига таяниб. 

Мавзуга оид