21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди
ИМ-2 қозонхонасида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари муносабати билан 21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Veolia Energy Tashkent компанияси 21−26 август кунлари ИМ-2 қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли иссиқ сув ўчирилишини маълум қилди.
Иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида зулфинларни алмаштириш, 2-ИМнинг иккиламчи электр таъминоти тизимини текшириш ва созлаш, жиҳозларни демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, қозонхонага туташ магистрал тармоқлардаги ишларни амалга оширади.
«Кўп ишларни қозонхонани ўчирмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас», дейилади компания хабарида.
Шу сабабли Мирзо Улуғбек туманининг Қорасув 1, 2, 3, 4, 6, 2-Бўз ва Феруза даҳаларида, Дўрмон йўли, Мингбулоқ, Темур Малик, Сўфизода, Мирзо Улуғбек ва Шўртепа кўчаларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди.
Иссиқ сув таъминоти 26 август куни тушгача тикланиши ваъда қилинган.
Мавзуга оид
17:12 / 07.12.2024
Тошкентда яна “снос” масаласи: одамлар ваъда қилинган уйларни ололмаяпти
16:05 / 06.12.2024
Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йилда икки марта ошади
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
18:58 / 19.09.2024