Ўзбекистон | 13:06 / 17.08.2023
15391
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Акбархон Ибрагимов

Акбархон Ибрагимов Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида иш бошлади.

А.Ибрагимов 1984 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2005 йили Ўзбекистон Миллий университети, 2009 йили Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2006 йил Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси Инкассация ишларини ташкил этиш шуъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.

А.Ибрагимов ушбу вазифага тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Анвар Зулфанов Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Анвар Зулфанов

А.Зулфанов 1982 йилда туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2007 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахслардан солиқ ва тўловларнинг бюджетга тушумини назорат ва таҳлил қилиш шуъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, шуъба бошлиғи, бўлим бошлиғи, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

А.Зулфанов ушбу вазифага тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга оид