Ўзбекистондан Украинага инсонпарварлик ёрдами юборилди
Кийим-кечак ва тиббий маҳсулотлар Лвив областига етказилган.
18 август куни Украина-Ўзбекистон халқаро дўстлиги жамияти раиси Любомир Башинский Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бизнес вакиллари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юкни қабул қилиб олди. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко хабар берди.
Украинага жами 785 844 гривна (21,3 минг доллар) қийматга эга қишки, спорт, аёллар ва болалар пойабзаллари, болалар учун трикотаж маҳсулотлари жўнатилган. Шунингдек, жами 157 771 гривна (тахминан 4280 доллар) қийматга эга тиббий шприц, тиббий пахта ва инфузион тизимлар юборилган.
Инсонпарварлик ёрдами аллақачон Лвив вилоятининг Дроҳобич тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бошқармаси ва Лвив вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига берилгани айтилмоқда.
«Бундай инсонпарварлик акцияси иштирокчиларига самимий миннатдорчилигимни ва амалга оширилган ишлар учун жаноб Башинскийга алоҳида миннатдорчилик билдираман», деб ёзди элчи Николай Дорошенко.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024