Ўзбекистон | 18:57 / 25.08.2023
18363
1 дақиқада ўқилади

Балиқчи туманидаги бозорда ёнғин чиқди (видео)

Ёнғинни ўчиришга вилоят ФВБнинг 22 та махсус техникалари жалб этилган.

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги кийим-кечак бозорида 25 август куни ёнғин чиқди.  

Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, «Муҳаммадамин омад» МЧЖга қарашли савдо дўконларидаги ёнғинни ўчиришга вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва 6 та махсус техника жалб этилган.

«Ёнғин тўлиқ ўчирилди. Куйган ёки бошқа турда жароҳат олган ва қурбонлар йўқ. Ҳозирда зарарларни аниқлаш ва ҳодиса оқибатида юзага келган ҳолатларни бартараф этиш ишлари бошланган», — дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида. 

Аввалроқ август ойида Намангандаги Чортоқ деҳқон бозорида ёнғин содир бўлгани, Бухородаги савдо мажмуасида эса 23 та дўкон ёниб кетгани, июль ойида Хива буюм бозорида ёнғин чиққани, Қўқондаги улгуржи бозорда йирик ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид