Ўзбекистон | 15:04 / 28.08.2023
8450
1 дақиқада ўқилади

МБнинг янги олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда

“Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 825 йиллиги” мавзусига бағишланган Марказий банкнинг олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда.

Марказий банк томонидан жорий йилнинг 29 августидан бошлаб “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 825 йиллиги” мавзусига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда.

Мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотуви йўлга қўйилган.

Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин, дейилади Марказий банк хабарида.

Мавзуга оид