Жамият | 09:22 / 03.09.2023
36302
1 дақиқада ўқилади

Андижонда боғча болаларини урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалиши ортидан мазкур мактабгача таълим ташкилотида текширув ўтказилган.

Бу ҳолат «МуҳаммадЮсуф болажонлари» боғчасида рўй берган. Видеода тарбиячи болаларни видеога олаётганида эснаб ўтиришда айблаган ва уларнинг бошига уриб чиққан.

Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

«Мазкур ҳолат дарҳақиқат Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «МуҳаммадЮсуф болажонлари» нодавлат таълим ташкилотида содир бўлиб, ушбу ҳолатга йўл қўйган таълим ташкилоти тарбиячиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», — дейилади муносабатда.

Шунингдек, «ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун» боғча раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланган.

Мавзуга оид