Ўзбекистон | 13:34 / 11.09.2023
31757
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир қатор поездлар ҳаракати бекор қилинмоқда

13, 14, 15 сентябр кунлари қатор поездлар ҳаракати техник сабабларга кўра бекор қилинади.

Фото: Kun.uz

13, 14, 15 сентябр кунлари Ўзбекистонда бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати техник сабабларга кўра бекор қилинади

«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, 13 сентябр куни 4-сонли Тошкент-Қарши йўналиши, 14 сентябр куни қуйидаги йўналишларда поездлар ҳаракатланмайди:

  • 3-сонли Қарши-Тошкент;
  • 4-сонли Тошкент-Қарши;
  • 80-сонли Тошкент-Термиз;
  • 79-сонли Термиз-Тошкент;
  • 682-сонли Қумқўрғон-Сариосиё;
  • 681-сонли Сариосиё-Қумқўрғон;
  • 16/15-сонли Тошкент-Қарши-Тошкент.

15 сентябр куни 3-сонли Қарши-Тошкент йўналиши бекор қилинади.

Шу кунларга сотилган чипталар суммаси тўлиқ қийматда қайтарилади.

14 сентябр куни 760-сонли Тошкент-Қарши йўналишида поезд Тошкент бекатидан Самарқанд, 759-сонли Қарши-Тошкент йўналишида эса Самарқанд бекатидан Тошкент бекатигача ҳаракатланади.

Мавзуга оид