Жамият | 07:36 / 11.09.2023
13968
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Муқимий кўчаси деярли бир ойга қисман тўсиб қўйилди

Чилонзор тумани Муқимий кўчаси бўйлаб кўчани қисман тўсиб қўйган ҳолда тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Kun.uz

Veolia Energy Tashkent иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида Чилонзор тумани Муқимий кўчаси бўйлаб тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини бошлади.

Таъмирлаш ишлари давомида 10 сентябрдан 5 октябргача Муқимий кўчаси қисман тўсиб қўйилади. Қувурларни кўчиришдан ташқари (ҳар бирининг диаметри 700 мм ва умумий узунлиги 1 км), зулфинлар ва баъзи ускуналар ҳам алмаштирилади.

Иш истеъмолчиларга иссиқ сув таъминотини чекламасдан амалга оширилади. Шу билан бирга, 11-15 сентябрь кунлари «Тошкент ИЭМ» («ИЭС» АЖ филиали) режалаштирилган таъмирлаш ишлари доирасида Veolia Energy Tashkent компаниясига иссиқ сув беришни тўхтатган. 

Шу тариқа, 11-15 сентябр кунлари Муқимий кўчасида иссиқ сувнинг йўқлиги «Тошкент ИЭМ»нинг режали тўхташи билан боғлиқ бўлади.

Мавзуга оид