Ўзбекистон | 08:03 / 13.09.2023
3129
1 дақиқада ўқилади

Россия авиакомпанияси Қозондан Самарқандга парвозларни бошлайди

Авиарейс ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилади. Чипталар нархи 150 евродан бошланади.

Фото: uvtaero.ru

Россиянинг UVT Aero авиакомпанияси Татаристон пойтахти Қозондан Самарқандга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича рухсатнома олди.

Авиакомпаниянинг мазкур йўналишдаги биринчи парвози жорий йилнинг 23 сентябрида амалга оширилади. 

«Қозон» халқаро аэропортидан ҳаракатланувчи авиақатновлар ҳафтада бир марта — шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Қозондан жўнаб кетиш — 22:35;
Самарқандга етиб бориш — 04:15 да (якшанба куни).

Самарқанд халқаро аэропортидан парвозлар қуйидаги вақтларда амалга оширилади:

Самарқанддан қайтиш вақти — 05:15;
Қозонга етиб бориш — 06:55.

Шаҳарлар орасидаги йўл 3 соатдан кўпроқ вақтни ташкил этади. Парвоз тарифининг бир томонлама нархи 150 евродан бошланади. 

Йўналишда Канадада ишлаб чиқарилган Bombardier CRJ-200 50 ўринли самолётлари ҳаракатланади.

Мавзуга оид