Спорт | 20:41 / 17.09.2023
32294
1 дақиқада ўқилади

Ҳангжоу-2022: Ўзбекистоннинг икки рақиби Осиё Ўйинларига келмайдиган бўлди

Осиё Ўйинларининг футбол баҳслари бошланиши арафасида икки мамлакат олимпия жамоаси Хитойга келмаслиги сабабли турнир тақвимида ўзгариш кузатилди.

Фото: Ўзбекистон олимпия жамоаси

МОҚ хабарига кўра, мусобақанинг футбол дастурида «С» гуруҳидан ўрин олган Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия жамоасининг тақвимида ўзгариш кузатилди. Дастлабки қуръа натижасига кўра, ушбу квартетдан Ўзбекистон, Афғонистон, Сурия ва Ҳонгконг олимпия жамоалари ўрин олган эди. Аммо гуруҳ баҳслари бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон футбол жамоалари XIX Осиё Ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилган. 

Вазиятдан чиқиш мақсадида Ўйинлар ташкилий қўмитаси бу ҳолат бўйича Осиё Футбол Конфедерациясига мурожаат қилди ва якунда гуруҳда қолган 2 жамоа иштирокни давом эттириши маълум қилинган. 

Шу тариқа, энди Ўзбекистон ва Ҳонгконг жамоалари ўзаро икки учрашувда куч синашган ҳолда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишади. Янги тақвим бўйича ўйинлар 22 ва 25 сентябрь саналарига белгиланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия жамоаси куни кеча Ҳангжоу шаҳрига етиб бориб, тайёргарликни бошлаб юборган.

Мавзуга оид