Ўзбекистон | 17:33 / 18.09.2023
34514
1 дақиқада ўқилади

Экологларнинг кучи битта эчки ва унинг эгасига етди

Навоийда экологлар эчкиси дарахт кўчатига арзимас шикаст етказган кишини жаримага тортди. Унга 1 млн 650 минг сўм жарима ёзилиб, 990 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси

Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи киши эчкисининг “бебошлиги” ортидан 2,6 млн сўмга тушди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берган

Маълум қилинишича, Томди тумани Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилган. Жараёнда фуқаро С.Т.га тегишли бўлган бир бош эчки Шарқ овулида жойлашган “Шарқ боғдорчилик” ширкати ҳудудида бир туп дарахт кўчатига ўсишдан тўхтамайдиган даражасида шикаст етказгани аниқланган. Дарахт кўчати куз мавсумида ўтқазилган бўлган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда 1 млн 650 минг сўм жарима ва 990 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.

Мавзуга оид