Ўзбекистон | 13:44 / 20.09.2023
10136
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда букмекерлик рекламаси жойлаштирилган 27 та сайт блокланди. Ижтимоий тармоқларда хонандалар, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар ва букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича ички ишлар органларига 11 та хат киритилган.

Фото: Getty Images

Букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 92 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган, шундан 27 та сайт блокланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи сайтларга киришни блоклаш чоралари кўрилмоқда.

Олиб борилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 92 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 27 та сайт блокланган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда хонандалар, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар ва букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича ички ишлар органларига 11 та хатлар киритилган.

Бугунги кунда қўмита томонидан реклама берувчи (тайёрловчи, тарқатувчи, буюртмачи)ларни қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан турли соҳа ва йўналишда 400 дан ортиқ огоҳлантириш хатлари берилган. 

Қўмита тегишли масъул идоралар билан биргаликда республикада мавжуд ташқи реклама объектларидаги рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини ўрганиш юзасидан жами 9 мингдан ортиқ мониторинглар ўтказган.

Шундан, 3 мингдан ортиқ (35 фоиз) рекламалар давлат тили қоидаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мавзуга оид