Ўзбекистон | 15:29 / 21.09.2023
21456
1 дақиқада ўқилади

Наманганда юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.

Фото: Видеодан кадр

20 сентябр куни Наманган вилояти Чуст туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. 

Вилоят ИИБ матбуот котиби Газета.uz’га берган маълумотга кўра, Наманган-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланган DAF русумли юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Damas ва Labo автомашиналари билан тўқнашган.

Damas ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳолда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид