Қибрайда ишдан олинган 47 нафар мансабдор ўрнига янги раҳбарлар тайинланди
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев томонидан Қибрай туманида раҳбар кадрлар таркибини тўлиқ янгилаш жараёни якунига етказилгани айтилди.
Тошкент вилоятининг депутат, кексалар ва фаоллардан таркиб топган махсус ишчи гуруҳи Қибрай туманида 20 кун мобайнида ҳокимлик ҳамда корхона ва ташкилотлардаги раҳбар ходимларнинг фаолиятини тўлиқ ўрганиб, лавозимига нолойиқ деб топилган кадрларни алмаштириш тўғрисида вилоят ҳокимлигига тавсия хатини киритган эди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев раҳбар ходимлардан 47 нафарини лавозимидан озод этди.
Қайд қилинишича, Қибрай туманида раҳбар кадрлар таркибини тўлиқ янгилаш жараёни якунига етказилди ва 47 нафар мансабдор ўрнига янги раҳбарлар тайинланди. Уларнинг қарийб барчаси шу туманда туғилгани айтилмоқда. Шунингдек, вилоят корхона ва ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келаётган 7 нафар кадр Қибрайга ишлаш учун юборилган.
Раҳбар кадрлар таркибинининг ёш коэффициенти бўйича Қибрай тумани вилоятда биринчи ўринга чиққани таъкидланмоқда. Лавозимга тайинланганларнинг 25 нафари 25-35 ёшгача бўлган кадрлар.
Хабарга кўра, бу кадрлар Президент администрацияси ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги орқали Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли ўқув курсида таълим оладилар ва тест топширадилар.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024