Тоғли Қорабоғдаги бензин омбори портлаши оқибатида 125 киши ҳалок бўлди.
Фожиа Арманистонга кетаётган одамлар бензин олиш учун омборга тўпланган пайтда юз берди.
Тоғли Қорабоғдаги бензин омбори портлаши оқибатида камида 125 киши ҳалок бўлди, уларнинг жасади Арманистонга етказилди. Бу ҳақда Арманистон соғлиқни сақлаш вазири Анахит Аванесян маълумот берди.
«Бугун биз Тоғли Қорабоғдаги портлашда ҳалок бўлган 125 кишининг жасадини олиб келдик. Улар суд-тиббиёт марказининг тегишли бўлимига етказилди ва шахси аниқланади. Бу жараёнда олинган маълумотларни эълон қиламиз», деди вазир.
Аванесян, шунингдек, яна 67 нафар жабрланувчи ҳозир Миллий куйиш марказида экани, аксариятининг аҳволи оғир ёки ўта оғир деб баҳоланаётганини маълум қилди.
Тоғли Қорабоғдаги Степанакерт-Аскеран трассаси яқинидаги бензин омборида 25 сентябр куни кечқурун портлаш содир бўлди. Қурбонларнинг жуда кўплиги омборда Арманистонга кетаётган одамларга ёқилғи тарқатилгани билан изоҳланмоқда.
Кейинроқ Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани, яна 290 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Департаментнинг аниқлик киритишича, ўнлаб одамларнинг аҳволи ўта оғир.
Мавзуга оид
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
19:58 / 19.12.2024
“Бу шаҳар ичидаги, ҳамма қарши бўлган бомба эди” — Фарғонадаги портлаш ҳақида гувоҳлар нима дейди?
10:59 / 18.12.2024
Фарғонадаги портлаш қурбонлари сони ошди
22:06 / 17.12.2024