Сергелидаги портлаш оқибатида бир киши вафот этган
Унинг бошига ром тушиб кетгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада рўй берган кучли портлаш оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Газета.uz» маҳаллий аҳоли вакиллари, туман ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармасига асосланиб хабар берди.
Маълум қилинишича, портлаган омбор яқинидаги кўп қаватли уйда яшаган ўсмир бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактабнинг 11-синфи ўқувчиси бўлган.
Ҳозирча бошқа қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Жароҳатланганлар сонига ҳам аниқлик киритилмаган, айни вақтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Бундан аввалроқ омборхонасида портлаш рўй берган Interlogistics корхонасига эгалик қилувчи Халқаро логистика маркази (United Cargo Center) омборхонада портловчи ва ёнувчи моддалар бўлмагани, портлаш оқибатида омборхона ходимларидан ҳеч ким жабрланмагани ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
21:23 / 21.12.2024
Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
08:45 / 20.12.2024
Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди
19:58 / 19.12.2024