Ўзбекистон | 07:36 / 29.09.2023
6168
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида қалбаки долларлар муомалага киритилишининг олди олинди
Ўрта Чирчиқда фуқаро қалбаки 10 000 долларни 85 млн сўмга сотган вақтида ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Департамент хабарига кўра, унда фуқаро И.О. фуқаро М.Н.га қалбаки 10 000 АҚШ долларини 85 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 27 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:12
Долларнинг расмий курси илк марта 12 900 сўмдан ошди
09:49 / 17.12.2024
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – прогнозлар
16:38 / 14.12.2024
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 890 сўмдан ошди
19:16 / 12.12.2024