Ўзбекистон | 12:07 / 06.10.2023
7808
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида 3 туп чинор дарахти кесиб ташланди
Табиатга қарийб 150 млн сўмлик зарар етказилган.
Юқори Чирчиқ туманида чинор дарахтлари кесиб ташлангани маълум бўлди. Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирида аниқланган.
Таъкидланишича, тумандаги «Файзобод» МФЙ ҳудудида 3 туп чинор дарахти кесиб ташланган. Натижада табиатга 148 млн 793 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура аввалроқ 2023 йилда мораторийга қарамай, дарахт кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024