Ўзбекистон | 07:45 / 17.10.2023
21174
1 дақиқада ўқилади

2024 йил учун докторантурага ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди

2024 йил учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига қабул ҳужжатлари жорий йил 10 ноябрига қадар қабул қилинади. 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғи билан 2024 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжат қабул қилиш муддатлари жорий йил 10 ноябрга қадар, кириш имтиҳонларини ташкил этиш 30 ноябрга қадар узайтирилди.

Илмий тадқиқот билан шуғулланувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатларни олиш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан қўшимча тарзда жорий йилнинг 21-22 октябр кунлари имтиҳон ўтказилади.

2024 йил учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига қабул ҳужжатлари жорий йил 10 ноябрига қадар (шу кун ҳам киради) қабул қилинади. 

Кириш имтиҳонлари 30 ноябрга қадар узайтирилган.

Мавзуга оид