Давлат харидларини амалга оширишдаги ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Давлат харидларда иштирок этган талабгорларнинг ҳужжатлари Харид комиссияси аъзолари фойдаланган қурилмалар (бир хил IP-манзиллар) орқали электрон платформага юкланган.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани имконияти чекланган болалар учун 125-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб-интернатининг 200,5 млн сўмлик, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти Давлат музейининг 245,5 млн сўмлик ҳамда Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансерининг 313,9 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Бўстонлиқ тумани имконияти чекланган болалар учун 125-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб-интернати «керакли хомашёларни сотиб олиш», Фарғона вилояти тарихи ва маданияти Давлат музейи «мебел жиҳозлари харид қилиш» ҳамда Сурхондарё вилоят Эндокринология диспансери «иссиқ овқат ташкил қилиш» хизмати бўйича давлат хариди ўтказилган.
Мазкур давлат харидлари рақобат ва холислик принципи, манфаатлар тўқнашуви, харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари ва давлат харидлари жараёнидаги чекловларга зид тарзда амалга оширилган. Шунингдек, ушбу харидларда иштирок этган талабгорларнинг ҳужжатлари Харид комиссияси аъзолари фойдаланган қурилмалар (бир хил IP-манзиллар) орқали электрон платформага юкланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссияси баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга тақдимномалар киритилган ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.
Агентликнинг тақдимномаларига биноан харид комиссияларининг юқорида ўтказилган харидлар юзасидан расмийлаштирилган баённомалари бекор қилинган.
Мавзуга оид
17:42 / 16.12.2024
7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди
16:22 / 28.11.2024
«Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» дастурлари йўлга қўйилади
11:33 / 15.11.2024
“Пора катталашган сари суверенитет билан савдолашиш бошланади” – фаоллар билан суҳбат
16:21 / 12.11.2024