Ҳиндистон янги космик миссия учун ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди
Ҳиндистон 2024-2025 йилларда «Гаганян» бошқариладиган космик миссиясини амалга оширишни режалаштирмоқда. Унга тайёргарлик доирасида учувчисиз ракетанинг биринчи синови муваффақиятли ўтказилди.
Ҳиндистон янги космик миссияга тайёргарлик кўриш учун режалаштирилган бир нечта синов парвозларининг биринчисини амалга оширди. 21 октябр, шанба куни жанубий Шрихарикота оролидаги космик марказда муваффақиятли якунланган учувчисиз ракета синовида астронавтларни фавқулодда эвакуация қилиш тизимининг ишлаши текширилди, деб хабар берди Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO).
Бу ва кейинги синовлар 2024-2025 йилларга мўлжалланган «Гаганян» бошқариладиган миссиясини ишга туширишга тайёргарлик дастурининг бир қисмидир. Унинг давомида бортида уч астронавт бўлган кема Ердан 400 километр баландликка кўтарилиб, қайтиши керак бўлади.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатнинг 2035 йилга бориб орбитага космик станцияни чиқариш, 2040 йилда эса Ойга астронавт юбориш мақсади борлигини маълум қилди. Август ойи охирида Ҳиндистоннинг «Чандраян-3» зонди Ер табиий сунъий йўлдошига муваффақиятли қўнди, сентябр ойи бошида эса Бенгал кўрфазидаги миллий космодромдан қуёшни ўрганиш учун биринчи ҳинд аппарати – Aditya-L1 автоматик станцияси учирилди.
Мавзуга оид
18:07
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024