Ўзбекистон | 07:32 / 25.10.2023
14965
1 дақиқада ўқилади

Москва-Тошкент рейсида тартибни бузган шахс қўлга олинди 

Тошкент аэропортида Москвадан учиб келаётган самолётда маст ҳолда йўловчиларга ва борт кузатувчиларига халал берган шахс қўлга олинди. 

Фото: Kun.uz

21 октябр куни «Аэрофлот» авиакомпаниясининг SU-1870 рейси билан Москва-Тошкент йўналишида парвоз қилган Ўзбекистон фуқароси Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди, деб хабар берди Gazeta.uz.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида туғилган эркак жамоат тартибини бузиб, беҳаё сўзларни ишлатган, йўловчилар ва борт кузатувчиларга халал берган.

24 октябрь куни Сергели туман суди ишни кўриб чиқиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима жазосини тайинлаган.

Мавзуга оид